Ўзбекистон ҳукумати икки “Боинг-787-800” самолётлари ва заҳира двигателини харид қилиш механизмини тасдиқлади

Дата: 17:18, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукумати икки “Боинг-787-800” самолёти ва бир заҳира двигателини харид қилишни молиялаштириш механизмини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу ҳақидаги маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
     “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК парки ҳаво кемаларини модернизация қилиш мақсадларида 2014 йилнинг июн ва августида иккита “Боинг-787-800” самолётлари ва заҳира двигатели сотиб олинади. Шартномага биноан, Миллий авиакомпания ўз маблағлари ҳисобидан самолётлар учун аванс тўловларини киритади.
     Хужжат билан молиялаштириш графиги, шунингдек, самолётларни харид қилишни молиялаштириш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағларни қайтариш графиклари тасдиқланди.
     Олинаётган кредитларни қайтариш “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: