Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига дизел ёқилғиси харажатларини қоплаб беради

Дата: 10:35, 19-08-2014.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига пахта етиштириш учун олинаётган дизел ёқилғиси харажатларини 1 тоннага 200 минг сўм миқдорда қоплаб беради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф  агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат томонидан “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг 2014 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштириш учун дизел ёқилғиси сотиб олишда нархларнинг унификация қилиниши ҳамда уларнинг бензин, дизел ёқилғиси ва транспорт воситалари учун газ истеъмолига солиқ жорий қилиниши билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарор қабул қилинди. Ушбу қарор матни Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Компенсация миқдори тонна ҳисобида хўжаликларга 2014 йил ҳосили учун ажратилган дизел ёқилғиси лимитидан келиб чиқиб белгиланади.

Компенсация қиймати белгиланган тартибда ташкил этилган комиссия томонидан аниқланади. Унинг зиммасига компенсация миқдорни тўғри белгилаш бўйича жавобгарлик ҳам юкланади.

Компенсацияни олиш учун хўжаликлар комиссияга компенсацияни тўлаб бериш ҳақида ариза ва дизел ёқилғисини сотиб олиш шартномалари нусхаларини топширадилар, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: