Ўзбекистон ҳукумати Ислом маданияти маркази директорини тайинлади

Дата: 14:44, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда ташкил этилаётган Ислом маданияти маркази директорини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги директор этиб тажрибали дипломат, таржимон, француз ҳукуматининг “Хизматлари учун” ордени кавалери, Тошкентдаги француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров тайинланди”, - деб таъкидлади Вазирлар Маҳкамасидаги манба.

Янги марказ ўзбек халқининг бой тарихий ва маънавий маданиятини ҳар томонлама тадқиқ қилиш, уни жаҳонда кенг тарғиб қилиш, исломнинг асл моҳиятини очиб бериш мақсадларида ташкил этилмоқда.

Янги марказда жаҳон маданияти ривожига тенгсиз ҳисса қўшган буюк ислом олимлари, атоқли шоир ва ёзувчилари, мусаввир ва хаттотлари ҳақидаги маълумотлар тўпланади.

Ислом маданият марказининг маъмурий ва асосий биноси, шунингдек, марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг хайрия фонди ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: