Ўзбекистон ҳукумати IT технологияларни ривожлантириш ва ёшлар сиёсати бўйича 9 ойлик якунларини сарҳисоб қилди

Дата: 20:22, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари бўйича комплекси 9 ойда ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунларини кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Расмий маълумотларга кўра, ушбу комплекс бўйича ҳисобот даврида 4,6 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ва хизматлар кўрсатилган, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагидан 27,6% кўпдир.

Аҳолига 2,9 трлн сўмлик пулли хизматлар кўрсатилган (+22,7%). Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича $247,3 млн маблағлар ўзлаштирилган. Бу прогноздагидан 15,5% зиёддир.

Йиғилишда давлат ёшлар сиёсатини амалга оширилган чораларнинг бажарилиши муҳокама қилинган. Ёшларнинг мавжуд ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштирокини таъминлаш зарурати таъкидланди.

Юксак маънавиятли мустақил ва эркин фикрловчи ёшларни тарбиялашга қаратилган  давлат ёшлар сиёсатини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик олдидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашга ҳам катта эътибор қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: