Ўзбекистон ҳукумати қиймати $2,8 млрд атрофида бўлган Қандим ГҚИЗ қурилиши лойиҳасини тасдиқлади

Дата: 12:28, 14-09-2015.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати қиймати $2,8 млрд атрофида бўлган Қандим газни қайти ишлаш заводи (ГҚИЗ) ва конлари гуруҳи мажмуини қурилишининг (биринчи босқичи) техник-иқтисодий асосномасини (ТИА) тасдиқлади. “Лукойл” НК томонидан ўзлаштирилаётган ушбу лойиҳага доир хужжат душанба куни республика ҳукумати томонидан эълон қилинди.

Лойиҳанинг биринчи босқичи (2015-2018 й) 77 бурғулаш объектлари, 6 асос майдончалари, 2 йиғиш пункти, экспорт гази қувури, вахта шаҳарчаси, ташқи инфраструктура объектлари, йилига 7,819 млрд кубомет товар гази, 134,36 минг тонна конденсат ва 212,9 минг тонна элементар олтингугурт ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Қандим конлари гуруҳи газини қайта ишловчи заводни қуришни кўзда тутади. Объект 2018 йил декабрда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи (2020-2029 й) 21 лойиҳа бурғусини қуриш, икки асос майдончаси барпо этиш, икки сиқиш компрессор станцияси (СКС), транспорт инфраструктураси объектлари қурилишини ўз ичига олади.

Учинчи босқичда (2028-2032 й) Хожи, Ғарбий Хожи, Оққум-Парсанкўл конларида 16 лойиҳа бурғулари, икки асос майдончаси, икки йиғиш пункти ва иккита СКС барпо этишни кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, февралда “Лукойл” жанубий кореянинг Hyundai Engineering ширкати бошлиқ пудратчилар консорциуми билан $2,66 млрд атрофида бўлган Қандим ГҚИЗ қурилиши учун ускуналар етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди. Заводнинг инфраструктура билан бирга умумий қиймати $2,8 млрд атрофида.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “Лукойл” Ўзбекистонда уч йирик МБҲК лойиҳаларини амалга ошириш устида ишламоқда. Булар Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот кони лойиҳаси, Жанубий-Ғарбий Ҳисор конларини ўзлаштириш лойиҳаси, шунингдек, Орол денгизи ўзбек қисмида геология қидирув лойиҳаларидир. “Лукойл” икки лойиҳа доирасида МБК шартларида 2020 йилга бориб 18 млрд кубометр газ қазиб олишни, инвестициялар миқдорини бугунгача тикилган $3,5 млрддан $8 млрдга қадар етказишни режалаштирмоқда.

2014 йил якунлари бўйича компаниянинг Ўзбекистонда жами қазиб олган гази 25 млрд кубометрдан ошиқни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: