Ўзбекистон ҳукумати кичик бизнесга шаҳарлардаги 2 минг атрофидаги ер участкаларини тақдим қилади
Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг қатор давлат органлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янги ишлаб чиқаришлар, хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилиш учун шаҳарлардаги 2 минг атрофидаги ер участкалари рўйхатларини тайёрлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қорақалпоғистон давлат меъморчилик қўмитаси Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан биргаликда ваколатли органлар билан бирга 1947 ер участкаларини танлаш бўйича хужжатларни тайёрлади. Ер участкаларининг кўпчилиги Қашқадарё вилоятига ( 594), Қорақалпоғистон Республикасига (558), Хоразм вилоятига (550) тўғри келади”, - деб хабар беришди Иқтисодиёт вазирлигида.
Яқин орада тадбиркорлар янги корхоналар ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриши мумкин бўлган участкалар рўйхатлари давлат органлари орқали конкурс савдоларига қўйиш учун тақдим қилинади.


