Ўзбекистон ҳукумати кичик саноат ҳудудлари очишни режалаштирмоқда

Дата: 16:00, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг қатор жойларида кичик саноат ҳудудлари очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режалар ҳақида яқинда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, ушбу мақсадларда ўртача катталиги 0,2-0,3 гектар бўлган 57 та ер майдонлари ажратилмоқда.

Айни пайтда уларнинг ҳуқуқий мақоми ва бу жойларда нималар билан шуғулланиш мумкинлиги ҳозирча ноъмалум.

Эслатиб тамизки, Ўзбекистонда ҳозирда иккита ЭСИҲ ва битта МСҲ фаолият юритмоқда. Булар Навоий ва Ангрендаги эркин саноат-иқтсодий ҳудудлари ва Жиззахдаги махсус саноат ҳудудидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: