Ўзбекистон ҳукумати “KQB Bunyodkor” МЧЖга имтиёзлар берди
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Тошкентдаги “Бунёдкор” стадиони капитал қурилиш бўлимига (“KQB Bunyodkor” МЧЖ) имтиёзлар берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Хужжатга мувофиқ, “KQB Bunyodkor” МЧЖ 2015 йил 1 июнга қадар стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клублари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган республикада ишлаб чиқарилмайдиган инвентарь, ускуна ва материалларни олиб келишда божхона тўловларидан озод қилинди. Шу билан бирга, МЧЖ барча турдаги солиқ ва йиғимлардан ҳам (ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинди.
Эслатиб ўтамизки, шундай имтиёзлар профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳам берилган.