Ўзбекистон ҳукумати лицензияга эга бўлмаган қурилиш ташкилотларининг мудофаа объектларини қуриш ва таъмирлашда иштирокини чеклади
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати лицензияга эга бўлмаган қурилиш ташкилотларининг мудофаа объектларини қуриш ва таъмирлашда иштирокини чеклади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Янги қоидалар стратегик объектларнинг ҳафвсизлигига тааллуқли бўлиб, уларга кўра, лицензиат – бош пудратчилар ўз ишларига лицензияга эга бўлмаган ташкилотларни икки шартга амал қилган ҳолдагина жалб этишлари мумкин.
Биринчи - эндиликда субпудратчиларнинг мудофаа объектларида ишлашларига йўл қўйилади ва улар қўлида лойиҳа-смета хужжатларининг фақат ўз компетенцияларига таалуқли бўлган қисмигина бўлади.
Иккинчи - лицензиат пудратчига лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ишчилари рўйхатини қурилиш ва таъмир ишлари бошланишидан олдин тақдим қилиши ва тасдиқлатиши керак.
Ушбу шартлар бузилган ҳолда лицензиат тўлиқ жавобгар бўлади.