Ўзбекистон ҳукумати Локализация дастурига яна 18 янги лойиҳани киритди

Дата: 21:40, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 2014-2016 йилларга мўлжалланган Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқариш бўйича локализация дастурига 14 корхонада амалга ошириладиган 18 янги лойиҳа киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддат давомида ушбу ташкилотлар божхона тўловлари, фойда ва мулк солиғини тўлашдан озод қилинганлар.

Давлат раҳбарининг 2014 йил 4 февралдаги қарорига мувофиқ божхона солиқлари бўйича имтиёз ушбу қарор расман эълон қилинган кун - 2014 йил 12 майдан бошлаб, солиқлар бўйича имтиёз эса кўриб чиқилаётган қарор расман эълон қилинган санадан кейинги ойнинг 1 кунидан бошлаб, яъни 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб тадбиқ этилади.

Эслати бўтамизки, илгари ЎзТАГ ҳукумат қарорига мувофиқ Локализация дастурига қўшимча 17 лойиҳа киритилгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: