Ўзбекистон ҳукумати ОТМКга имтиёзлар берди

Дата: 22:56, 25-08-2014.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига (ОТМК) имтиёзлар берди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат қарори матни Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Хусусан, имтиёзлар асосан икки лойиҳалар бўйича берилган. Булар ОТМКнинг мис эритиш заводида янги олтингугурт кислотаси ишлаб чиқариш цехи қуриш ва “Жиззах вилоятида портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” инвестиция лойиҳаларидир.

Ушбу лойиҳаларда ишлатиладиган материаллар, ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмларни, шу жумладан, техник ва лойиҳа хужжатларини, Ўзбекистонга 2014 йилнинг октябрига қадар божхона имтиёзлари қўллаган ҳолда ва истисно тариқасида экспорт юк божхона декларацияси тақдим этмаган ҳолда олиб келиш мумкин бўлади, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: