Ўзбекистон ҳукумати озиқ овқат маҳсулотларини автотранспортда олиб чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилди
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилган мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автотранспорт воситаларида олиб чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Энди, 2016 йил 1 июлдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар мева ва сабзавотларни автотранспортда экспорт қилишлари мумкин. Бирдан бир талаб – бунинг учун автотранспорт воситаларида халқаро юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиш зарур”, - деб таъкидлашди иқтисодиёт вазирлигида.
Эслатиб ўтамизки, таъқиқнинг жорий этилишига мамлакатдан қўшни юртларга мева-сабзавот маҳсулотлари контрабандасининг ўсиши, шунингдек, божхона тартибларини соддалаштириш ва уларнинг шаффофлиги таъминлаш бўлган эди.
2020 йилга қадар Ўзбекистон янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 2,7 баравардан зиёдга, жумладан, консервалар, концентрат ва шарбатлар экспортини 2,5 бараварга кўпайтиришни режалаштирган.