Ўзбекистон ҳукумати парандачилик бўйича лойиҳаларни кредитлаш учун “Ўзсаноатқурилишбанк”ги давлат улушини оширди

Дата: 10:28, 15-11-2018.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати парандачилик бўйича лойиҳаларни кредитлаш учун “Ўзсаноатқурилишбанк”ги давлат улушини оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдорида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилсин”, - дейилади мамлакат президентининг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори матнида.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ устав капиталига киритилаётган 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида бошқа тижорат банкларига ҳам кредитлар ажратиш учун йўналтириши кўзда тутилмоқда, тадбиркорлик субъектларига кредитлар бўйича имтиёзлар фоиз ставкаси бўйича тўловларнинг бир қисмини Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш шаклида берилади.

Шунингдек, банк бошқа тижорат банклар томонидан тақдим этилган паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида уларнинг ҳисобрақамларига пул маблағларининг ўтказилишини таъминлайди. Шу билан бирга, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва бошқа тижорат банклари паррандачиликни ривожлантириш борасидаги лойиҳаларни чуқур таҳлиллар асосида рентабеллик, самарадорлик ва пул оқимларининг кредит ҳамда улар бўйича фоизларни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиради.

Сурат манбаи: chamber.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: