Ўзбекистон ҳукумати Samarkand City туристик ҳудудини ташкил этади

Дата: 16:58, 11-07-2017.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Самарқанд шаҳрида Samarkand City туристик ҳудудини ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил 30 июндаги “2017-2019 йилларда Самарқанд ва Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантиришни жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Қарорда айтилишича, Samarkand city туристик ҳудудида меҳмонхоналар, коттежлар, маданий-соғломлаштириш ва кўнгилочар-савдо масканлари қурилади. Янги лойиҳа ТИФ Миллий банки томонидан молиялаштирилади.

Дастур доирасида 30, 40, 60, 200 кишилик меҳмонхоналар ва туристик инфраструктура объектлари барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, транспорт хизматини яхшилаш, шу жумладан, авиа ва темирйўл инфратузилмасини янада ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Хужжатда янги туризм йўналишларини ташкил этиш ва туризмнинг янги турларини (экологик, илмий, экстремал, гастрономик) ривожлантириш ҳам белгилаб берилган.

Дастурни амалга оширишга 39,34 млрд сўм йўналтириб, бу 2017-2020 йилларда хорижий саёҳлар сони ва сайёҳлик хизматлари экспортини 2 баробар оширишга имкон бериши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: