Ўзбекистон ҳукумати саноат корхоналарини маҳсулот таннархини ўртача 10% туширишга чақирди

Дата: 14:17, 28-01-2015.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати саноат корхоналарига маҳсулот таннархини ўртача 10% тушириш ҳақида топшириқ берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш ҳаражатларини тушуриш ва маҳсулотлар қийматини пасайтириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Маҳсулот таннархини асосан энергия истеъмолини қисқартириш, ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни рационализация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ходимлар сонини қисқартириш ҳисобига амалга ошириш таклиф этилмоқда.

Айни пайтда маҳсулот таннархини 9% тушириш ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳисобига амалга оширилиши зарур.

Яна 2,22% энергия ресурсларини тежаш, 0,78% технологик йўқотишларни қисқартириш, 3,34% – хом ашё ва материаллари харажатларини оптималлаштириш, 0,31% – ходимлар сонини оптималлаштириш ҳисобига тўғри келиши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: