Ўзбекистон ҳукумати сайёҳлар томонидан ташриф буюриш таъқиқланган объектлар рўйхатини тасдиқлади
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг баъзи масалалари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Унинг билан сайёҳлар томонидан ташриф буюриш таъқиқланган объектлар рўйхатини тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу хужжат билан сайёҳлар томонидан Тошкент, Қашқадарё, Сурхандарё, Жиззах вилоятларида ташриф буюриш таъқиқланган объектлар ва ҳудудлар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бошқа ўта муҳим ва тоифаланган объектлар рўйхати аниқланди”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.
Бундан ташқари, қарор билан чегараолди ҳудудларида жойлашган маданий меърос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудларга бориш тартиблари ҳам тасдиқланди. Бу туристик фаолият субъектларига белгиланган талабларни олдиндан бажариш ва ташриф буюрилганидан кейин маҳаллий маъмурият бу ерларга ташриф буюриш учун бошқа қўшимча талаблар қўймаслигининг олдини олади.


