Ўзбекистон ҳукумати сигаретларда камида 20% маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишни белгилаб қўйди

Дата: 16:40, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати British American Tobacco Uzbekistan компаниясига сигаретларда камида 20% маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланишни белгилаб қўйди. Бу ҳақида Sputnik ҳукумат қарорига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Эндиликда Ўзбекистон сигарет ишлаб чиқариш монополисти BAT Uzbekistan бешдан бир қисми Ўзбекистонда етиштирилган тамакидан ташкил топган сигаретлар ишлаб чиқаришга мажбур.

“Олиб кирилган тамакининг ҳажми, йиллик тамаки маҳсулотининг 80%дан кўп бўлмаслиги керак”, – дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, янги қарорга мувофиқ, BAT Uzbekistan маҳсулотнинг 50% қийматини маҳаллий фермерларга аванс тариқасида тўлаши керак.

“Озиқовқат саноати” уюшмаси хабарига кўра, Ўзбекистон фермер хўжаликлари йилига 15 минг тонна “Дюбек” ва “Измир” сортларига мансуб тамаки етиштиради. Бунинг 85% BAT Uzbekistan компаниясига етиштириб берилади.

Эслатиб ўтамизки, 10 йил олдин British American Tobacco "Узтабак" корпорациясининг ярмидан кўпини сотиб олиб, "УЗБАТ А.О." (BAT Uzbekistan) корхонасини ташкил қилган эди.

Республика тамаки маҳсулотлари бозори ҳажми йилига 17 миллиард атрофида сигаретни ташкил қилади. Маҳаллий корхона улуши 90% тенг. Ноқонуний олиб келинган сигареталар асосан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан олиб келинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: