Ўзбекистон ҳукумати Сирдарё вилоятида экотуризм саноатини ривожлантириш ҳақида қарор қабул қилди

Дата: 17:02, 19-08-2015.

Гулистон. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015-2017 йилларда Сирдарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва экотуризм объектларини барпо этиш дастури тўғрисидаги 233 сонли қарорни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, дастур Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи магистрал автомобиль йўллари, Сирдарё ва мавжуд сув ҳавзалари бўйида истиқболли замонавий хизмат кўрсатиш объектларини барпо қилиш ва экотуризм зоналарини ташкил этишнинг манзилли дастурларини ўз ичига олган.

Хужжат билан Сирдарё вилоятида тадбиркорлик субъектларига янги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини барпо қилиш учун кичик саноат зоналари ташкил этиш мўлжалланган, кейинчалик ўлчови ўртача 0,2-0,3 гектардан ажратиб бериладиган ер участкаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шунингдек, дастурда давлат мулки бўлган, хўжалик бирлашмаларига тегишли бўлган ва бузишга тушган объектларнинг тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2015 йил охирига қадар Гулистон, Янгиер шаҳарларида тадбиркорлик субъектларига комплекс хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Бизнес марказ”лар ташкил этилиб, бу ерларда тадбиркорлик субъектларига бухгалтерия, аудиторлик, баҳолаш, суғурта, лизинг хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, солиққа оид ва ҳуқуқий маслаҳатлар берувчи ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун тақдимотлар ва учрашувлар ўтказишга мўлжалланган махсус майдонлар ва замонавий алоқа хизматларидан фойдаланиш жойлари ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: