Ўзбекистон ҳукумати ташувчиларга йўловчиларни $11 мингга суғурта қилишни топширди

Дата: 22:27, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукумати ташувчиларга йўловчиларни $11 мингга суғурта қилишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукуматнинг 2015 йил 15 сентябрдаги 266 сонли қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида ана шу қуғурта қопламаси суммаси кўрсатилган.

Айни пайтда қўловчининг ҳаёти ва соғлигига кетказилган зарарни қоплаш учун $10 минг ажратилади. Яна $1 минг йўловчининг мулкига етказилган зарарни қоплашга мўлжалланган. Келтирилган зарар даражасидан келиб чиқиб суғурта қопламаси 5%дан 100%гача бўлиши мумкин.

Қарорга мувофиқ, ташувчилар 2015 йил 26 ноябрга қадар ташувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурта қилишни расмийлаштиришлари зарур. Агар турли сабабларга кўра бу иш амалга оширилмаса, 27 ноябрдан бошлаб уларнинг лицензияси чақириб олиниши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: