Ўзбекистон ҳукумати ТДСИнинг моддий базасини мустаҳкамламоқда

Дата: 16:52, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Тошкент Давлат Стоматология Институтининг (ТДСИ) моддий базасини мустаҳкамламоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтида жойлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда.

Хусусан, ҳукуматнинг 2014 йил 14 октябрдаги қарори билан ТДСИ фаолиятини ташкил қилиш ва унинг филиаллари моддий-техника базаси, кадрлар ва илмий-техникавий салоҳиятинини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар режаси тасдиқланди. Шунингдек, ТДСИнинг Нукус, Андижон, Бухоро ва Самарқанд филиаллари клиник базалари сифатида белгиланган вилоят ва шаҳар стоматологик поликлиникалари рўйхати ҳам тасдиқланди.

Хужжат билан ТДСИ филиалларининг таркиби ва штатлари миқдори ҳам белгиланган. ТДСИнинг клиникаси эса Тошкент Тиббиёт академиясининг 3 сонли стоматологик поликлиникаси профилли бўлинмалари, талабалар поликлиникаси асосида ташкил этилади.

ТДСИнинг фаолияти молия манбалари сифатида ТДСИ ва унинг филиаллари, ТДСИ қошидаги Стоматология ва жағ-юз жарроҳлиги илмий-амалий маркази, ТДСИ клиникаси белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: