Ўзбекистон ҳукумати телерадиочастоталарни тақсимлашга конкурс эълон қилди

Дата: 17:27, 09-08-2016.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси телерадиоэшиттириш соҳасида телерадиочастоталарни тақсимлаш ва фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибда лицензиялар бериш учун танлов эълон қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари вазирлиги маълумотларига кўра, аризалар 8 августдан 6 сентябргача қабул қилинади. Конкурс 4 октябрда бўлиб ўтади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган, таъсис ҳужжатларида оммавий ахборот воситалари соҳасида фаолият кўрсатиш назарда тутилган телерадиоэшиттириш соҳасида танлов асосида радиочастоталарни тақсимлаш ва якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюртманома ва лозим даражада расмийлаштирилган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этган юридик шахсларнинг иштирок этишларига рухсат этилади.

Шу билан бирга лицензия даъвогари оммавий ахборот воситалари соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: