Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон билан чегарада қатор НЎП очилишини маъқуллади

Дата: 16:12, 26-02-2018.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон билан чегарада қатор назорат-ўтиш пунктлари (НЎП) очилишини маъқуллади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

“Ўзбекистон ҳукуматининг 21 февралдаги қарорига мувофиқ, Тожикистон билан чегарадада бир қатор назорат-ўтиш пунктлари фаолиятини қайта бошлаш тасдиқланди” – деб хабар берди Ўзбекистоннинг ОАВ.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон, қатор туманларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш учун зарур ер участкаларини ажратади. Гап Самарқанд вилоятидаги “Жартепа”, Жиззах вилоятидаги “Қушкент” ва “Учтурган”, Сирдарё вилоятидаги “Хавастабад”, Тошкент вилоятидаги “Бекобод”, Наманган вилоятидаги “Поп”, Фарғона вилоятидаги “Рават”, “Гулбаҳор” НЎПлари, Сурхондарё вилоятидаги “Амузанг” темирйўл пунктлари, шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жартепа аҳоли пунктида чегара пости ҳақида кетмоқда.

Ўтиш пунктларига туташ йўллар бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берувчи йўл инфратузилмасини яратиш, шунингдек, фуқаролар учун зарур ижтимоий-турмуш шароитини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Фармон билан 2019-2020 йилларда янги манзилда чегара пункти учун инфратузилмани барпо этиш ҳам режалаштирилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига 1 мартга қадар, Ўзбекистон ҳудудидаги “Ғалаба-Хошади” темир йўл участкасини реконструкция қилиш ва назорат нуқтасида давлат назорат қилиш органлари учун хизмат ва турмуш шароитларини яратиш топширилган.

ОАВ таъкидлашларича, илгари Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида турли хил келишмовчиликлар, - жумладан, давлат cҳегарасини демаркация қилиш бўйича, - юзага келиб турар эди. Бироқ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин ташқи сиёсат соҳасида минтақадаги қўшнилар, хусусан, Тожикистон билан алоқаларни қайта тиклаш бўйича қатор ишларни амалга оширди.

Томонлар чегара ва сув ва энергетика масалалари бўйича мулоқотни қайта бошлашди, пойтахтлар ўртасида ҳаво парвозларини йўлга қўйдилар, виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқдалар.

Март ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда.

Сурат манбаи: https://rus.ozodi.org/a/29056962.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: