Ўзбекистон ҳукумати Ucell уяли алоқа операторининг лицензиясини 15 йилга узайтирди

Дата: 22:23, 06-09-2016.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати COSCOM (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа операторининг уяли алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича лицензиясини 15 йилга узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лицензия берувчи орган томонидан мобиль операторнинг ҳаракатдаги радиотелефон алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уяли алоқа хизматлари кўрсатиш лицензияси муддатини 2031 йил 10 октябргача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди”, – деб таъкидлашди  компанияда.

Бундан олдинроқ операторнинг телекоммуникация соҳасидаги яна 4 лицензияси муддатлари 2020 ва 2021 йлларгача узайтирилган эди.

Ucellнинг алоқа ва мобиль интернет хизматларидан деярли 9 млн киши фойдаланади. Унинг 2G тармоғидан Ўзбекистон аҳолисининг 95%, 3G тармоғидан 53% фойдаланиш имконига эга. Шунингдек, компания Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Навоийда 4-авлод тармоғини ишга туширган.

Кейинги 20 йилда ширкат Ўзбекистон телекоммуникцация инфраструктураси ривожига $1,2 млрд сармоя киритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: