Ўзбекистон ҳукумати васийлик билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган органларни белгилади

Дата: 10:52, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳукумати васийлик билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган органларни белгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Эндиликда вояга етмаганлар устидан васийлик фаолияти методик таъминот ва халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича туман, шаҳар бўлимлари зиммасига юкланди. Суд томонидан ўзини эплай олмайдиган ёки ўзини чекланган даражада эплайдиган шахсларга нисбатан васийлик фаолияти масалалари эса тиббий муассасалар устига юкланди. Вояга етмаган ва соғлиги туфайли васийликка муҳтож ўзини эплай олмайдиган шахсларга нисбатан васийлик масалалари эса бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ихтиёрига берилди.

Хужжатда айтилишича, “бошқа юридик ва жисмоний шахслар васийлика муҳтож кишиларни аниқлаш ва улар ишларини йўлга қўйиш фаолиятини амалшга ошириш ҳуқуқига эга эмас”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: