Ўзбекистон ҳукумати вилоятларда истиқомат қилувчилар ва хорижликларга Тошкент ва пойтахт вилоятида уй-жой сотиб олишга рухсат берди

Дата: 17:26, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати вилоятликлар, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаганлар учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкларни сотиб олиш шартларини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискасига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаганлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкларни сотиб олишлари мумкин.

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискасига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 баравари миқдорида нархланган уйларни банк ҳисоблари орқали ҳисоб китоб қилган ҳолда харид қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Улар шартномада кўрсатилган сумманинг 5% миқдорида нотариал тасдиқлаш учун давлат божи ҳам тўлаши лозим”, - дея таъкидланади хужжатда.

Ушбу шартлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан, вақтинча яшаш учун рухсатнома олган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, республиканинг бошқа вилоятларидан келиб ўша ерда доимий пропискаси бўлган кишиларга ҳам таалуқли.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келиб, вақтинча яшаш учун рухсатнома олган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шартнома имзоланган муддатда Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича энг камида $150 минг қийматдаги уйни хорижий валютани Ўзбекистоннинг ваколатли банки орқали сотишдан олинган миллий валютада харид қилиши мумкин. Улар нотариал тасдиқлаш учун шартнома суммасининг қўшимча тўлов миқдори 10%ни ташкил қилади.

Янги қурилган кўчмас мулклар деганда қурилганига уч йилдан кўп бўлмаган бино, иншоот ва турар-жой тушунилади. Ушбу харид қилинган уйлар уч йил муддатда сотилса, савдо-сотиқ, алмаштириш ва совға қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш учун давлат божи ЭКИҲМнинг 400 бараварига тенг бўлади.

1 ЭКИҲМ=149775 сўм

$1=4070,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: