Ўзбекистон ҳукумати яқин қариндошлар орасида буйрак ва жигар кўчириб ўтказишга рухсат берди

Дата: 16:57, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати яқин қариндошлар орасида буйрак ва жигар кўчириб ўтказишга рухсат берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар Маҳкамасининг вақтинчалик низомига асосланган ҳолда.

Ҳужжатда кўрсатилишича, у “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида“ги қонунининг кучга кириш кунигача амал қилади.

Трансплантация операциялари фақат учта тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади. Булар Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент шаҳар нефрология шифохонасидир.

Буйрак ва жигар трансплантациясига сурункали гломерулонефрит и пиелонефрит (сўнгги фазада), сурункали буйрак етишмовчилиги, буйраклар поликистози, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигарнинг ўткир касалликлари ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.  

Тиббий муассаса раҳбари операцияга қадар донорнинг ёзма розилигини олиб, уни амалиёт асоратлари ҳақида огоҳлантириши зарур.

Буйракларни ва жигар қисмини олиш амалиёти 18 кирмаганларда, озодликдан маҳрум қилиш ойида бўлганларда, I ва II гуруҳ ногиронларида, ҳомиладор аёлларда, шунингдек, наркомания, сурункали алкоголизм, токсикомания билан оғриганларда амалга оширилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: