Ўзбекистон ҳукумати юридик шахслар учун замонавий электр ва газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш муддатларини белгилади
Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати юридик шахслар учун замонавий электр ва газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш муддатларини белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу муддат 2018 йилнинг 1 январигача қилиб белгиланди.
Агар юридик шахслар юқоридаги муддатгача тегишли ҳисоблаш ускуналари ўрната олмаса, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб улар табиий газ ва электр қувватидан узиб қўйилиши мумкин. Айни пайтда, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинувчи бу ускуналар автоматлаштирилган электр энергияси ва табиий газ ҳисоб-китоби истеъмоли назорати тизими билан мувофиқ келиши лозим.
Биз бундан олдинроқ 2021 йилга бориб Ўзбекистонда табиий газ ҳисоб-китоби тўлиқ компьютерлаштирилиши ҳақида хабар қилган эдик. Бутун республика бўйлаб 3,5 млн атрофида ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирлмоқда.