Ўзбекистон ҳукумати “Ўзавтойул” бошқаруви раиси ўринбосарини тайинлади
Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Алишер Амировни “Ўзавтойул” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания маълумотларига кўра, у бундан олдин “Ўзавтойул” ДАК транспорт, механизация ва автомобиль йўллари эксплуатациясини техник таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Маълумот ўрнида, бошқарув раиси ўринбосари – “Ўзавтойул” ДАК бош инженери компаниянинг ишлаб чиқариш ва техник фаолиятини бошқаради, автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, инвестиция лойиҳалари, шунингдек, транспорт ва механизация масалаларини техник назорат қилишни амалга оширади.