Ўзбекистон ҳукумати ЖИДУга янги ректор тайинлади

Дата: 22:57, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетига (ЖИДУ) янги ректор тайинлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2015-йилнинг 3-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Илмий кенгашига янги ректор Абдумалик Жумановни таништирди. У мазкур лавозимга Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 2-мартдаги Қарорига асосан тайинланланди. Шу кунга қадар, А.Жуманов Тошкент Халқаро Вестминстер Университети ректори лавозимида ишлаган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: