Ўзбекистон ҳукуматига патронаж хизмати ҳақида низом тайёрлаш топширилди

Дата: 11:47, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматга патронаж хизматининг моҳияти ва асосий вазифаларини белгиловчи низом тайёрлашни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Айни пайтда соғлиқни сақлаш соҳасида бир қатор камчиликлар ҳам кўзга ташланаётгани мажлисда танқидий таҳлил асосида кўрсатиб берилди. Хусусан, патронаж ишлари талаб даражасида эмаслигига урғу берилди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига патронаж хизматининг мазмун-моҳияти ва асосий вазифалари аниқ белгилаб қўйиладиган алоҳида Низом тайёрлаш вазифаси топширилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган 6 июлдаги видеоселектор йиғилиши ҳақидаги хабарида.

Биз энди тиббиёт муассасаси, жумладан, патронаж хизматининг фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратишимиз керак, дея таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: