Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида НАТОнинг мультимедия бурчаги очилди

Дата: 14:50, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси кутубхонасида НАТОнинг мультимедия бурчаги очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

НАТОнинг Москвадаги ахборот бюросидан хабар қилишларича, унда минтақавий ва халқаро хавфсизлик, халқаро муносабатлар ва ҳарбий илмлар бўйича янги адабиётлар мавжуд.

Лойиҳа Ўзбекистон Мудофа вазирлиги томонидан НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик бюроси билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Бюро ходими Александр Винниковнинг сўзларига кўра, НАТОнинг мультимедия бурчаги очилиши академия талабалари вапрофессор-ўқитувчиларига халқаро хавфсизлик тадқиқотлари соҳасидаги энг янги ишлардан фойдаланиш имконини беради. НАТО шу орқали Ўзбекистондаги мудофаа таълими соҳаси ривожига ҳисса қўшиш ниятида.

Кутубхонадаги китоблар, мақолалар (босма ва электрон шаклда) ва электрон журналлар инглиз ва рус тилларида тақдим этилган.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил майда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида НАТОнинг Ўзбекистондаги илк депозитар кутубхонаси очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: