Ўзбекистон қуролли кучларини энг янги қурол-аслаҳалар ва техника билан жиҳозламоқда

Дата: 09:36, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон қуролли кучларини республика Қуролли кучларини қуриш режасига мувофиқ, энг янги қурол-аслаҳалар ва техника билан собитқадам жиҳозламоқда, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 23 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригига асосланган ҳолда.

“Бизнинг Қуролли Кучлар қурилиши борасидаги режаларимизга мувофиқ, ҳарбий қўшинларни модернизация қилиш ва уларни энг янги қурол-яроғ ва техника, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва вертолётлар, бронетанк қуроллари, артиллерия тизимлари, алоқа воситалари, алоҳида ва гуруҳ бўлиб ҳимояланиш воситалари билан қайта қуроллантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга оширмоқдамиз”, -дейилади И.Каримовнинг маҳалий матбуотда эълон қилинган табригида.

Давлат раҳбарининг фикрига кўра, Ўзбекистоннинг ҳарбий стратегиясидаги энг муҳим устивор вазифа “хорижий давлатларнинг мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш...” бўлиб қолмоқда. “Ана шундай хорижий мудофаа идоралари билан ўзаро манфаатли шериклик муносабатлари ўрнатилган бўлиб, бундай ҳамкорлик кенгайиб бормоқда, икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик доирасидаги йиллик режалар амалга оширилмоқда”, - дейилади яна табрикда.

Strategic Defenуse Intelligence консалтинг ширкати маълумотларига кўра, 2020 йилга бориб Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 9,5% ўсиб, $3,4 млрдга етади. 2010-2014 йилларда Ўзбекистон ҲСКнинг харажатлари 11,7% ошиб, $2,2 млрдга етган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни 14 январда нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: