Ўзбекистон уяли алоқа операторлари код ва префиксларини онлайн тарзда аниқлаш мумкин

Дата: 21:17, 19-11-2015.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда алоқа операторларининг код ва префиксларини аниқлашга хизмат қилувчи янги интерактив хизмати ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хизмат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишга туширилган бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларининг код ва префикслари” хизмати бўлимида мавжуд.

Фойдаланувчини қизиқтираётган телефон рақамининг у ёки бошқа оператор ёки ҳудудга тегишлилигини билиш учун унинг префиксини, яъни биринчи уч рақамини кўрсатиш кифоя, ва сиз батафсил маълумот оласиз.

Мисол учун, “157” рақами бўйича қидирув ушбу префикс 4 мобил алоқа операторлари томонидан Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида фойдаланилишини кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: