Ўзбекистон қуёш электростанциясини ДХШ асосида қуради
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон қуёш электростанциясини (ҚЭС) илк маротаба давлат-хусусий шериклиги (ДХШ) асосида қуришни режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Хусусийлаштириш қўмитасидан маълум қилишларича, биринчи ҚЭС қурилишига инвесторларни жалб қилиш учун Тошкентда Халқаро молия корпорацияси (IFC) ва “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан конференция ташкил этилган.
22 та йирик энергетика компаниялари ва халқаро молия ташкилотларининг вакиллари Ўзбекистонга ушбу лойиҳанинг техник жиҳатлари ва конкурс саралашини ўтказиш муддатлари режалари ҳақида маълумот олиш учун ташриф буюрдилар.
Уларга ДХШ шартларида ҚЭСни ишга тушириш бўйича лойиҳанинг ҳуқуқий жиҳатлари бўйича маълумотлар тақдим этилди. Таъкидланишича, сармоядорлар очиқ ва рақобатбардош савдолар орқали танланади, улар ерни ижарага олиш, концессия шартномасини тузиш ва электростанциянинг асосий активларини эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш шартномасини тузиш имконига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май ойида IFC Ўзбекистон билан хусусий сектор инвестицияларини қайта тикланадиган энергетика соҳасига жалб этиш бўйича шартнома имзолаган эди. Корпорация Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекенерго” ДАКнинг ДХШ таркиблаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўилиб хизмат қилмоқда. Бу иш Навоий вилоятида қурилиши режалаштирилган 100 мегаватт қувватга эга қуёш электростанциясини қуриш ва ишлатиш учун хусусий инвестицияларни жалб қилиш тажрибасини сафарбар қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. IFC, Давлат инвестиция қўмитаси ва “Ўзбекенерго” АЖнинг қўшма лойиҳаси қуёш фотоэлектростанцияларини ривожлантиришга $1 млрддан ортиқ хусусий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган.
Сурат манбаи: http://kabar.kg


