Ўзбекистон ва АҚШ америка фуқаролари томонидан солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга доир келишувни имзоладилар

Дата: 11:14, 08-04-2015.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва АҚШ американинг FATCA қонуний меъёрларини амалга оширишда ҳамкорлик юзасидан келишувни имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қонун америка фуқаролари томонидан Америка Қўшма Штатларидан ташқарида солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга қаратилган. Келишув АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев томонидан имзоланди”, - дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистон ушбу хужжатни имзолаган Марказий Осиёдаги илк мамлакатдир. Ҳудуддаги қатор мамлакатлар АҚШ билан FATCA қонуни доирасида ҳамкорлик қилади, лекин бу ишлар бошланғич келишувлар доирасида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: