Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари қатор келишувлар имзоладилар
Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – “White&Case” компаниясининг Вашингтондаги офисида Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида иккитомонлама ҳужжатларни имзолаш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу воқеа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Бу ҳақида шу муносабат билан Вашингтонда ташкил этилган матбуот маркази хабар бермоқда.
1. “Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти ва “General Electric Gas Power Services” компанияси ўртасида” Тошкент ТЭС ҳудудида қўшма корхоналар асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун технологияларни танлаш тўғрисида”ги битим, “Тошкент ёки Сурхондарё вилоятида юқори кўмир ёқилғисини ёқиш натижасида электр-энергиясини ишлаб чиқариш ва технологияни танлаш бўйича келишув” имзоланди.
Ҳужжатни “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоев ва “General Electric Gas Power Services”нинг Бош ижрочи раиси Чак Наттент имзолади.
2. “Ўзбекнефтгаз” очиқ акциядорлик жамияти ва “General Electric” компанияси ўртасида:
- Ўзбекистон газни ташиш тизмини техник қайта жиҳозлаш ва ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштиришни жалб қилиш тўғрисида ўзаро англашув меморандум”;
- “Ўзбекистонда ягона хизмат марказини яратиш доирасида “General Electric”нинг турбо техникасини таъмирлаш ва таъмирлаш усулларини маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик битими”;
- “Ўзбекнефтгазқазиб олиш” очиқ акциядорлик жамияти газ-компрессор ва газ-турбин ускуналарини биргаликда техник аудит қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим”;
Томонларни “Ўзбекнефтгаз” очиқ акциядорлик жамияти раиси ўринбосари Баҳодир Сидиқов ва “General Electric” компанияси ижрочи директори Бела Ференцилар тақдим этишди.
3. “Жиззах Петролиум” ширкати ва “Honeywell UOP” компанияси ўртасида “Технология эгаси сифатида “Жиззах вилоятида ИИЧК қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув”.
Ҳужжат “Honeywell UOP” Бош ижрочи директори Ребекка Либерт ва “Жиззах Петролиум” ширкати бош директори Музаффар Камбаров имзоладилар.
4. “Ўзбекнефтгаз” очиқ акциядорлик жамияти ва “Exxon Mobil” компанияси ўртасида “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.
Ҳужжатни “Exxon Mobil” компанияси вице-президенти Шуан Смит ва “Ўзбекнефтгаз” очиқ акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Сидиқов имзолади.
5. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва “United Investment Healthcare Group LLC” ўртасида ўзаро тушунишга доир меморандум” имзоланди.
Ҳужжатни “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Азимов ва “United Investment Healthcare Group LLC” Президенти Георгий Павленишвили имзоладилар.
6. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Honeywell UOP компанияси ўртасида:
- “Метандан олефинларни ва улар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми”;
- “UOP компаниясининг “Separex” технологиясидан фойдаланган ҳолда газни қайта ишлаш жараёнини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми”;
- “SCADA бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми”.
Томонларни Ўзбекнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари Баҳодир Сиддиқов ва Honeywell UOP бош ижрочи директори Ребекка Либертлар тақдим этишди.
7. “ВМВ Trade” МЧЖ ва “Silverlate Capital” ўртасида Жиззах вилоятида агросаноат ташкил этиш тўғрисидаги битим.
Томонларни “ВМВ Trade” МЧЖ директори Бекзод Маматқулов ва “Silverlate Capital” президенти Дэн Петерсонлар тақдим этишди.
8. “Uz-American Trade Corp.” савдо уйи ва “Golden Natural Group” ширкати ўртасида АҚШга ўзбек қуритилган мевалари ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисидаги шартномалар.
Томонларни “Uz-American Trade Corp.” савдо уйининг бош директори Бобур Бекмирзаев ва Golden Natural Group Михаил Энтензонлар тақдим этишди.
9. “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси ва “SkyPower Global” ўртасида “Ўзбекистонда қуёш электр энергиясини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида протокол”;
Томонларни “Ўзбекэнерго” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев ва SkyPower Global президенти Михаил Энтензонлар тақдим этишди.
9. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва “Baker & McKenzie” компанияси ўртасида “Соҳада тажриба алмашиш, ҳуқуқшунослик ва кадрлар малакасини ошириш масалалари бўйича келишув”.
Томонларни Ўзбекистон Адлия вазири Руслан Давлетов ва Baker & McKenzie президент-ҳамкори Ричард Динлар тақдим этишди.
Сурат манбаи: https://sunny7.ua/semja/career/pravila-rukopojatiya