Ўзбекистон ва АҚШ президентлари $8,5 млрдлик келишувлар тузадилар
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва АҚШ президентлари Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамплар $8,5 млрдлик келишувлар тузадилар, деб ёзади Trend.
“Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи жараёнида томонлар 40дан зиёд ҳужжатлар, жумладан $8,5 млрдлик савдо-иқтисодий ва инвестицион битимлар имзоланишни режалаштирилмоқдалар”, - дейилади Вашингтонда бўлиб ўтган брифингда президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг баёнотига ассоланган хабарда.
Шунингдек, матбуот котиби ташриф вақтида мазкур рақамлар ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилди.
Ш. Мирзиёев Вашингтондаги “Эндрюс” аэропортига 15 май куни қўниши кутилмоқда.
“Ҳар икки томон ҳам мазкур ташрифга катта эътибор қаратмоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон раҳбари ташрифини тарихий деб баҳолади”, - деб таъкидлади К. Алламжонов.
Эслатиб ўтамизки, Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади. Дастлаб тор доирадаги музокаралар, сўнгра кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтади.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқадилар.
17 май куни Ўзбекистон президенти Пентагонга ташриф буюриб, бу ерда АҚШ мудофаа вазири билан музокаралар ўтказади. Капитолийда конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашувда эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Жаҳон банки президенти билан ҳам учрашади.
Сурат манбаи: https://it.depositphotos.com/45934181/stock-photo-heap-of-packs-of-dollars.html