Ўзбекистон ва АҚШ саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этмоқда

Дата: 16:27, 20-05-2019.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва АҚШ саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекнефтгаз" ва «Air Products» (АҚШ) АЖ томонидан ташкил этиладиган янги қўшма корхона ушбу маҳсулотларни (саноат газлари – ЎзТАГ) ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон нефть ва гази-OGU-2019" 23-халқаро кўргазма ва конференцияда компаниялар томонидан тегишли битим имзоланди", - дейилади "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, компания Ўзбекистонда саноат газларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланади.

"Шартнома мамлакатда саноат газлари бозорининг инфратузилмасини шакллантириш, ксенон, криптон, гелий, аргон ва бошқаларни ўз ичига олган ноёб газларнинг бир нечта турини маҳаллийлаштиришга, янги иш ўринларини яратишга имкон беради", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: ung.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: