Ўзбекистон ва АҚШ Тошкент форумини юқори баҳолаб, қабул қилинган декларациянинг конструктив характерини қайд этдилар

Дата: 13:01, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

“Суҳбат давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шенноннинг мамлакатимизга ташрифи ва АҚШ нуфузли делегациясининг 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштироки натижалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Томонлар музокараларда Тошкент форуми юқори баҳоладилар ва консенсус асосида қабул қилинган конференция Декларациясининг конструктив характерини қайд этдилар.

Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ алоқалари жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: http://vatandosh.uz/2014/07/pamela/

Янгилик билан ўртоқлашиш: