Ўзбекистон ва Афғонистон доимий авиаалоқани йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Дата: 15:36, 07-05-2015.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Афғонистон пойтахтлар ўртасида доимий авиаалоқани йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар берди чоршанба куни РИА Новостига Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили.

Шу ҳафта икки мамлакат ҳукуматлари транспорт ва транзит соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишув имзолаганлар.

Унинг сўзларига кўра, хужжат Қобул ва Тошкент ўртасида авиаалоқани йўлга қўйиш бўйича ҳукуматлараро келишувни тайёрлашни кўзда тутади. Лекин хужжат қачон имзоланиши ноъмаълум.

Шунингдек, хужжат ўзбек томонининг Афғонистон шимолидаги “Мозори-шариф - Хирот” темир йўл участкаси қурилишида иштироки масаласини ўрганишини ҳам кўзда тутади.

2010 йил ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК Афғонистонда 75 кмлик “Мозори-шариф - Хирот” темир йўл участкаси қурилишини якунлаган эди. Лойиҳа қиймати $129 млн. 2011 йил февралда у эксплуатацияга топширилди.

2011 йил июнда эса компания Афғонистон ҳукумати билан ушбу йўли 3 йил эксплуатация қилиш бўйича келишув имзолади. Унга кўра, бу йўл орқали юк ташиш ҳажмини йилига 2,2 млн тоннадан 4 млн тоннагача кўпайтириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: