Ўзбекистон ва Афғонистон “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл линиясини Ҳиротгача узайтириш ҳақида келишиб олди
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Афғонистон “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл линиясини Ҳиротгача узайтириш ҳақида келишиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Элдор Арипов ТИВ сайтидаги мақоласида айтиб ўтди.
Унинг фикрига кўра, “транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик кучли туртки олди”. “Мозори-Шариф-Ҳирот” йўналиши бўйича трансафғон транспорт коридорини шакллантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди”.
Таъкидланишича, янги магистраль “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл линиясининг давоми бўлиб, у қўшни давлат иқтисодиёти учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу йўлдан Афғонистонга афғон импортининг катта қисми, шунингдек, гуманитар юклар ташилмоқда.
“ОТБ баҳоларига кўра, “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл линиясининг ишга туширилиши муносабати билан 1 мингдан зиёд киши иш билан таъминланди. Темир йўл бўйлаб афғонларнинг иш билан таъминланишининг ўсиш суръатлари йилига 10-11% ташкил қилди, бу эса бандликни 2008 йилга қараганда икки бараварга оширишга имкон берди”, - деб таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори.
Ўз навбатида, деб давом этди Арипов, “Мозори-Шариф-Ҳирот” лойиҳасининг амалга оширилиши ҳам Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига муҳим ҳисса қўшади. Бошланғич маълумотларга кўра, янги йўлнинг очилиши АИР билан савдо айланмасининг 50% кўпайишига кўмаклашади. Янги темир йўл линиясидан биринчи йили 5,3 млн тонна юк ташилиши прогноз қилинмоқда, кейинчалик бу кўрсаткич йилига 15 млн тоннагача ошади”, - деб хулоса қилди эксперт.
Сурат манбаи: http://www.ria-bashkiria.com/news/15755.html