Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги Божхона ишларида ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди

Дата: 13:58, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида 2017-йил 5-декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисида Битим 2018-йилнинг 23-март куни кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

“Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, божхона ҳужжатларини тан олиш ва икки давлат божхона идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида ахборот алмашинувининг электрон воситаларини қўллаш учун томонлар барча зарур чораларни кўрадилар”, - дейилади хабарда.

Ҳужжат контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари, шунингдек, уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши томонларнинг биргаликда олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмини яратишни назарда тутади.

Сурат манбаи: http://navoine.info/travelog-afgh-14.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: