Ўзбекистон ва Афғонистон тўғридан тўғри авиақатновни йўлга қўйишмоқда

Дата: 09:37, 28-11-2017.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Афғонистон икки мамлакат тарихида биринчи марта тўғридан тўғри фуқаролик авиақатновини йўлга қўйишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Афғонистондан биринчи фуқаролик борти Тошкентга чоршанба, 29 ноябрь куни эрталаб соат тахминан 9:00да келиб қўнади. Қобулдан учишларни Kam Air афғон авиакомпанияси код-шеринг шартномаси бўйича амалга оширади. Ўзбек томони ўз коди остида рейсга чипта сотиш ҳуқуқига эга”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКда.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил январ-октябрда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси $429 млнни ташкил қилди. Бундан ташқари, жорий йил бошида Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари Қобулда ўзаро савдо айланмасини $1,5 млрдгача кўпайтириш бўйича “йўл харитаси”ни имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: