Ўзбекистон ва Афғонистон турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Дата: 20:46, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла билан иккитомонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабар қилинишшича, суҳбат давомида савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Учрашув чоғида турли даражадаги Афғонистон делегацияларининг Ўзбекистонга яқин ўртадаги ташрифлари якунларига ва эришилган келишувларга юқори баҳо берилди, шунингдек, Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини изчил мустаҳкамлашга икки томон ҳам тайёр эканлиги қайд этилди”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Бишкекда ШҲТга кирувчи давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича қатор хужжатлар, жумладан, қўшма коммюнике ҳам имзоланди.

Маълумки, ШҲТга Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Хитой аъзо.

Янгилик билан ўртоқлашиш: