Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро товар айланмасини $1,5 млрдга етказишни режалаштирмоқдалар

Дата: 12:24, 25-01-2017.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Афғонистон қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини $1,5 млрдга етказиш имконини берадиган иккитомонлама савдо-иқтисодий “Йўл харитаси”ни имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташрифи доирасида имзоланди.

“Ташриф доирасида қўшма темир йўл ва автомобил йўли лойиҳаларида Ўзбекистон томони иштирокини кўзда тутадиган Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадлари тўғрисидаги протокол, Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма коммиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги протокол, Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандумлар ҳам тузилди”, - деб таъкидлашди ташқи сиёсий муассаса матбуот хизматида.

Бундан ташқари, Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прескурорларини ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида битим ҳам имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: