Ўзбекистон ва араб мамлакатлари суғурта соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиради

Дата: 21:43, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон профессионал суғурта бозори иштирокчилари ассоциацияси ва Бош араб суғурта федерацияси ҳамкорлик ҳақида келишув имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хужжат иккитомонлама узоқмуддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро муносабатларни кенгайтириш, шунингдек, суғурта ва қайтасуғурталаш соҳасидаги ҳудудий ва жаҳондаги вазият бўйича тажриба ва ахборотлар алмашиш мақсадларида имзоланди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Профессионал суғурта бозори иштирокчилари ассоциацияси матбуот хизматида.
Келишув доирасида томонлар қўшма тренинглар сериясини ўтказиш ва суғурта ва қайтасуғурталаш соҳасидаги статистик ва техник ахборотларни алмашишни йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар. Шунингдек, томонлар халқаро конференциялар, форум ва бошқа тадбирларни ташкил этишда бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: