Ўзбекистон ва Арманистон тўғридан-тўғри авиаалоқани йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар

Дата: 16:49, 06-11-2017.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Арманистон тўғридан-тўғри авиаалоқани йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ушбу масала Арманистон бош вазири Карен Карапетянемен Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралари давомида муҳокама қилинди.

“Мулоқотда бош вазир Карапетян Арманистон Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдорлигина таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тарафлар бизнес-ҳамжамиятлар, савдо-саноат палаталари, тараққиёт агентликлари даражасидаги алоқаларни фаоллаштиришлари зарур. Шу жиҳатдан иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянининг муҳимлиги қайд этилди”, - деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукумати хабарида.

Суҳбатдошлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини, хусусан, Тошкент ва Ереван ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсни очиш масаласини муҳокама қилишган. Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар очилиши масалалари кўриб чиқилган.

Карен Карапетян ва Абдулла Арипов иккитомонлама муносабатларга янги туртки беришга келишиб олишди, бу эса ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга олиб келиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: