Ўзбекистон ва БАА $1 млрд маблағга эга тўғридан тўғри инвестициялар фондини ташкил қиладилар

Дата: 09:38, 04-10-2018.

Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) $1 млрд маблағга эга тўғридан тўғри инвестициялар фондини ташкил қиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, ўзбек-араб бизнес-форуми 3 октябрда Тошкентда бўлиб ўтиб, БАА Савдо-саноат палатаси раиси Иброҳим ал-Маҳмуд бошчилик қилган хорижий тадбиркорлар делегацияси ташрифи доирасида уюштирилди.         

“Бизнес-форумнинг асосий воқеаси Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида умумий миқдори $1 млрдга тенг сармояси бўлган тўғридан тўғри инвестициялар фондини ташкил қилишга доир битимнинг имзонаниши бўлди”, - дейилади хабарда.

Форумда ташқи савдо, ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирликлари, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги, вилоят ҳокимиятлари, “Ўзбекенерго” ДАК, “Ўзбекнефтгаз” МХК, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси, “Ўзелтехсаноат” “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, “Ўзагротехсаноатхолдинг” ОАЖ ва бошқалар вакиллари, шунингдек, ЎзР ССП аъзолари иштирок этдилар.

БАА Савдо-саноат палатаси таркибига VPS Healthcare, Vision Investment Services Co, International Holdings Company PJSC компанияларнинг ва таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, сармоялар, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, банк соҳасига ихтисослашган бошқа ширкатларнинг 40 атрофида вакиллари кирди. Шунингдек, делегация таркибига Абу Даби ССП ва Бирлашган Араб Амирликлари ишбилармон аёллар кенгаши аъзолари кирдилар.

Қайд этилишича, БАА делегациясига республиканинг савдо-иқтисодий салоҳияти, сайёҳлик, углеводородлар қазиб олиш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш каби соҳаларда инвестицион имкониятларни намойиш этувчи тақдимотлар тақдим этилди.

Бундан ташқари, бизнес-форум якунилари бўйича тижорат инолари ва уй-жой қурилиши, қайта тикланадиган энергетика ва инвестицион ҳамкорлик соҳаларида қатор иккитомонлама ҳужжатлар имзоланди.

“Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Абу-Даби тараққиёт жамғармаси Самарқанд шаҳрида савдо маркази ва халқаро меҳмонхона қурилиши бўйича битим имзолади, Ўзбекистон ва Абу-Даби Савдо-саноат палаталари ўртасида иккитомонлама ҳамкорлик бўйича битим имзоланди, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Masdar (Abu Dhabi Future Energy Company PJSC) энергетика компанияси қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш, шамол ва қуёш электростанцияларини қуриш соҳасида ҳамкорлик юзасидан ўзаро келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бугунда Ўзбекистонда БАА капитали иштирокидаги 100 атрофида корхоналар тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари, мева-сабзавот маҳсулотлари консервалари, ювиш воситаларини ишлаб чиқариш, полиграфия саноати, улгуржи савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда.

Сурат манбаи: из http://www.fergananews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: