Ўзбекистон ва БАА Адлия вазирликлари ўртасида жиноятчиларни беришга доир келишув имзоланди

Дата: 10:55, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Адлия вазирликлари жиноятчиларни бериш ва жиноят ишлар бўйича бир-бирларига кўмаклашишга келишдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу келишув ўзбек делегациясининг БААга ташрифи доирасида имзоланди. Тегишли хужжатлар ўзбек томонидан Ўзбекистон Адлия вазири Нигматилла Йўлдошев, БАА томонидан эса ушбу мамлакат Адлия вазири Султан бин Саид Ал Бади томонидан имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: