Ўзбекистон ва БАА давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида баённомани имзоладилар

Дата: 15:25, 22-11-2016.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – Куни кеча, 21 ноябрда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Бирлашган Араб Амирликларининг элчиси Муҳаммад Ҳареб Алмеҳайриби билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида давлатлараро шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашиниш тўғрисида баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Баённома жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида шартномани, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани, маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ўз ичига олади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур шартномалар ратификация ёрлиқлари билан алмашилган санадан 30 кун ўтиб, 2016 йил 21 декабрда кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: